Навбаҳор Ҳамидова. Бу исм қисқа фурсатда жомбойликларнинг фахрига айланди. У бугунги кунгача ёшлар ўртасидаги Осиё биринчилиги ҳамда Белорусда ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлиб, давлатимиз байроғи ҳилпирашига сабаб бўлган.
Яқинда Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатини туманимиз аҳли катта ҳаяжон билан кузатди, десак муболаға эмас. Ушбу нуфузли мусобақада Навбаҳор финалгача етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.
Бугун туман ҳокими ва жамоатчилик вакиллари спортчининг хонадонида бўлиб, унга, ота-онаси ва устозларига миннатдорчилик билдиришди. Эсдалик совғалари топширилди.