Жорий йил октябрь ойида муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови ўтказилади.
Мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида шу кунларда сайлов участкалари аъзолиги учун номзодлар сараланмоқда. Уларнинг билим-малакасини ошириш мақсадида 7-19 июнь кунлари ўқув-семинар тренинги ташкил этилди.
Машғулотлар бошланиши аввалида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб, тренер ва тингловчиларга яратилган шароитлар билан танишди.