Туман ҳокими: “Ўтиб бораётган йил Жомбой учун қишлоқ хўжалиги йили бўлди”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни юқори савияда нишонланмоқда. Шу муносабат билан “Мумтоз” базмгоҳида байрам дустури ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев аграр тармоқда эришилаётган натижаларни эътироф этиб, соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

­­– Ўтиб бораётган йил Жомбой учун қишлоқ хўжалиги йили бўлди, ­– деди ҳоким.  –Давлатга ғалла сотиш 112, пилла етиштириш 102,5 фоизга бажарилгани ушбу фикрни тасдиқлайди. “Мароқанд мева сабзавот” МЧЖ томонидан 20 минг тоннали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш музлаткичи, “Саг Агро” МЧЖ томонидан “Ин витро” лойиҳаси ишга туширилгани ҳам жаҳон тажрибаси тармоққа мислсиз тезликда кириб келаётганидан дарак беради.

Тадбир давомида меҳнаткашлардан бир гуруҳи тақдирланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойбек Ҳамроқулов куйлаган дилтортар тароналар барчага юқори кайфият улашди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM