Фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Наймантепа маҳалласида яшовчи Н.Бердиева туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Унга кўра, яшаб турган уйи 10 сотих бўлиб, 1993 йилда сотиб олган. Кадастр ҳужжатларига эга. Аммо ховлисининг олд қисмида яна 10 сотих майдон бўлиб, 25 йилдан бери фойдаланиб келади. 
- Ер ва мулк солиқларини ҳам ўз вақтида тўлаб келдим, - дейди Н.Бердиева. - Ҳужжатлари мавжуд эмаслиги учун ноқонуний қурилиш қилмай, фақат деҳқончилик қиламиз. Яқинда қизимнинг турмуш ўртоғи вафот этди. Икки набирам билан уйимда яшаб турибди. Ўша 10 сотих майдонда қизимга уй-жой қуриш учун рухсат сўрадим.
Фуқаро мурожаати мутахассислар иштирокида жойига бориб ўрганилди. Сўз юритилаётган манзил Жомбой-Пайариқ автомобиль йўли ёқасида бўлиб, йўлнинг муҳофаза майдони 25 метрни ташкил қилади. Фуқаро уйи эса 43 метр масофада жойлашгани аниқланди. Н.Бердиевага кадастр ҳужжатлари мавжуд ховлиси ҳудудидан иморат қуриш ва бўш майдоннинг ҳимоя зонасига кирмайдиган қисмидан ховли сифатида фойдаланиш бўйича тавсия берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM