Саноқли кунлардан сўнг халқимиз ўзи учун муносиб билган келажакни сайлаб олади. Дарҳақиқат, сайловчи овоз берар экан, номзодга келажакда ўзининг номидан сўзлаш ҳуқуқини ҳам берган ҳисобланади. Зеро, бугунги сайловга муносабатимиз эртанги кунимизни белгилайди. Аҳоли ўртасида жараёнда фаол иштирок этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаётгани бежиз эмас.
Шундай тадбирлардан бири 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилди. Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, сайлов комиссияси вакиллари қатнашган тадбирда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар жамоасидан вакиллар иштирок этди.
– Бу йилги сайловлар мутлақо ўзгача формат ва кўринишда ташкил этиляпти, – деди туманимиз ҳокими. – Тарихда илк бор Сайлов кодекси ишлаб чиқилди. Халқаро стандарт ва тартиблар инобатга олинди. Партиялар, номзодлар ва сайловчилар учун янада қулайликлар яратилди. Энди бизнинг вазифамиз ўз тақдиримиз, келажагимизга бефарқ бўлмай сайловда фаоллик кўрсатишдан иборат бўлади.