Туман кенгаши СЕССИЯСИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни кенгаш раиси, депутат О.Холжигитов олиб борди. Йиғилишда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи З.Жўраев, туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қатнашди.

2020 йилги Жомбой тумани бюджетини тасдиқлаш ҳамда туман маҳаллий бюджети параметрларининг 2019 йилда кутилаётган ижроси юзасидан туман молия бўлими мудири
Н.Исмоилов маълумот берди. Айтилдики, 2019 йил якунларига кўра, туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 32 млрд. 437 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошиши кутилмоқда. Маҳаллий бюджет ихтиёрида жорий йил охирига қадар қарийб 3 млрд. 975,0 млн. сўм қўшимча маблағлар қолиши кутилмоқда.
Йил давомида туширилган қўшимча даромадлар ҳисобидан “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида 3 та қишлоқларда бошланган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари учун 964,5 млн. сўм, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ижтимоий соҳа муассасаларига 1 млрд. 621,8 млн. сўм, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш учун 190,0 млн. сўм маблағ ажратилди.

Туман маҳаллий бюджети қарор лойиҳаси биринчи марта вилоят молия бош бошқармаси хулосасига асосан қонунга мувофиқлаштирилган шаклда депутатларга тақдим этилди. Бундан кўзланган мақсад бюджетни қабул қилиш ва ижросини таъминлашда халқ депутатлари туман кенгашининг назоратини кучайтиришдир.
Шунингдек, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш назарда тутилган.

Шундан сўнг Бош вазирнинг туманда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири З.Хўжаев “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси юзасидан маълумот берди. Ўтган вақт давомида қабулхонага 198 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 189 таси ижобий ҳал этилган, 9 таси ўрганилмоқда.

Йиғилишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда муддатни кечиктириб юбориш, қоғозбозлик қилиш ҳолатлари кузатилгани айтилди. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, масъулларга таъсирчан чоралар кўриш борасида депутатлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Исмоилов Муҳиддин Бўрибоевич туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Саъдуллаев Акрам Бахритдинович туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Юсупова Зарифа Абдусаломовна ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ҳамраев Ҳусан Мамадисаевич ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Қаюмов Азизжон Собиржонович ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тасдиқландилар.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM