Нўш маҳалласида истиқомат қилувчи З.Исмоилова туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи вафот этгани, бир нафар фарзанди борлигини маълум қилган. Ишсиз экани, моддий ва маънавий кўмакка муҳтожлигини айтиб, амалий ёрдам сўраган.
Фуқаро мурожаати туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ўрганилди.
З.Исмоилова Самарқанд педагокика коллежини тамомлагани ҳисобга олиниб, уни шу маҳаллада фаолият юритаётган 29-давлат мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
***
Қудуқли маҳалласида ажрим ёқасига келиб қолган оила муоммоси ўрганилмоқда. Улар 2015 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган бўлиб, бир нафар фарзанди бор. Олтий ойдан бери бирга яшамаётган ёшларни яраштириш, оилани сақлаб қолиш чораси кўриляпти.
***
Фуқаро Т.Алиқулова уй-жой ажратиш ва нафақага чиқишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мутахассислар иштирокида ўрганилиб, пенсия ёшига етмаганлиги тушунтирилди. Уй-ойга ҳақиқатда эҳтиёжи борлиги ҳисобга олиниб, 2020 йил рўйхатига киритилди.