Жомбойлик деҳқонлар мавсумни бошлаб юборди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қиш мавсуми деҳқон учун келгуси йил ҳосилига қизғин ҳозирлик кўриш даври ҳисобланади. Айниқса, маҳаллий ўғит ерга мадор бўлади. Тажрибали фермер ва соҳибкор боғбонлар буни яхши билади.

Жомбой туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида ҳам ерга ишлов бериш, ўғит жамғариш, ариқ ва зовурларни баҳор фаслига тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. Мева-сабзавотчилик, ғалла ва боғдорчилик экинларига ихтисослашган хўжаликларда иш юқори савияда давом этяпти.

–  Маҳаллий ўғит тупроқ зичлигини камайтиради, натижада ҳаво, сув сингиш ҳусусияти яхшиланади, ҳосилдорлик ошади, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси А.Маматмусаев. – Кейинги йилларда суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражаси ошиб бормоқда. Буни олдини олишда чилла суви ҳам яхши самара беради. Мавсум юмушлари давомида шу каби жиҳатлар ҳам инобатга олиняпти.

Туманимизда қишлоқ хўжалигининг ғалла етиштириш тармоғи ҳам етакчи ўрин тутади. Шу кунларда буғдой экинзорлари шарбат усулида суғорилмоқда. Бу 2020 йил ғалла хирмонининг мўл бўлиши гаровидир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий мавсум доирасида 731 километр ариқ-зовурлар тозаланди. Фермер хўжаликларининг 5640 гектар майдонида етиштирилаётган ғалла майдонлари шарбат усулида суғорилди. Жами 3220 тонна маҳаллий ўғит жамғарилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM