Бугунги шижоат эртанги ҳосил мўл бўлишини кафолатлайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда 2020 йил ҳосили учун ҳозирлик ишлари давом этмоқда. Ариқ-зовурлар тозалангани, маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла майдонларини мавсумий суғориш чоралари кўрилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Навбатдаги тадбир "Оқ олтин" ва "Охунбобоев" муқобил машина трактор паркларига бириктирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтди.

Туман ҳокими, ички ишлар бўлими ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи қатнашган учрашувда мавсум юмушларини юқори савияда ташкил этиш, шудгорлаш масалалари муҳокама қилинди.

– Бугунги шижоатимиз халқимизнинг эртанги ризқ-рўзининг мўл бўлишини кафолатлайди, – деди туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев. – Шуни ҳисобга олган ҳолда бор имкониятимиз, ғайратимизни ишга солишимиз талаб этилади. Президентимиз таъкидлаганларидек, фермерликни касб қилган киши юқори даромад олиши шарт. Бунинг ортида юрт равнақи, халқ фаровонлиги ҳам таъминланади. Сиз ғайрат қилинг, биз ҳар қандай масалада сизга кўмак беришга тайёрмиз.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM