“Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида” туман ҳокими қарори

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 14 январь куни соат 11:00 да чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман кенгаши сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари туман кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари туман кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари туман кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши аъзолигига номзод тавсия этиш ҳақида.
3. Сессияга депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, ташкилот раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан вакиллар таклиф этилсин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Туман ҳокими  Ҳ.Тўйчиев

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM