Уруш ортидаги қаҳрамонлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 75 йил тўлди. Бу қирғинбаротда қатнашган авлоднинг энг сўнгги вакиллари ҳам юз ёш билан юзлашди. Аммо ўша машъум кунлардан қолган жароҳатлар ҳануз оғриқ беради.

Уруш ҳақида сўз кетганда фронт ортида меҳнат қилган жафокаш халқ сиймоси ҳам кўз олдимизда гавдаланади. Оч-наҳор ҳолида жанг майдонларига иссиқ кийим, егулик юборган, эрта тонгдан қора тунгача меҳнат қилиб, бир бурда нонга қаноат қилган халқ қаҳрамонлиги ҳақиқатан ҳам таҳсинга лойиқ.

Ўтган йили “Жомбой тонги” газетаси орқали туманимиз меҳнаткашларининг 1941-1945 йилларда фронт ортида кўрсатган жасоратларига оид архив материаллари эълон қилинганди. Шундан биргина маълумотга эътибор қаратсак.

1941 йилнинг 28 декабрь куни Москва шаҳри мудофаасига бел боғлаган жангчиларга Жомбой тумани, Қўнғирот қишлоғидан 1620, Ҳолвойи қишлоғидан 500, Журият ва Шерқўрғон аҳоли пунктларидан 400 килограмдан озиқ-овқат маҳсулотлари юборилган. Ваҳоланки, ўша йили ноқулай об-ҳаво сабаб ҳосил яхши етилмаган, халқнинг ўзида озиқ заҳираси бўйича муаммолар бор эди. Боз устига қишнинг қаттиқ келгани вазиятни янада мураккаблаштирган. Аммо танти, сахий, ватанпарвар жомбойликлар сўнгги насибасини ҳам фронтга илинган экан...

Бугун туманимизда синовли йилларнинг шоҳиди бўлган халқ вакиллари ҳам истиқомат қилмоқда. Ватан ҳимоячилари куни арафасида туманимиз ҳокими Ҳ.Тўйчиев ва сектор раҳбарлари уларни йўқлаб борди.

– Кишини йиллар эмас, машаққатлар улғайтираркан, – дейди 92 ёшли Нарзи Ботиров. – Уруш бошланганида ўсмир йигит эдим. Қишлоқда аёллару, кексаларни айтмаса, меҳнатга лаёқатли одам қолмаган ҳисоб. Дала юмушларининг асосий қисми бизнинг авлод зиммасига тушди. Аммо болалигим ёмон кечди деб ҳеч қачон нолимайман. Меҳнат орқали ҳалолликка, ирода ва матонатга ўргандик.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM