Тадбикорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мурожаатларни жавобсиз қолдириш, ортиқча ҳужжатбозлик тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлиб келгани сир эмас. Ўтган йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаган Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тизимдаги ана шу ғовларга қарши курашувчи таъсирчан тузилмага айланди.

Бош вазирнинг тумандаги қабулхонасига йил давомида 200 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Юзага келган муаммоларни баратарф этиш учун тизимли ишлар йўлга қўйилди. 31 марта сайёр қабуллар ташкил этилди. “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси ўтказилиб, мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ жойлардаги муаммоларни ўрганди.

Мурожаатларнинг аксарияти “Коллцентр”, ижтимоий портал, Респуб лика Савдо­саноат палатаси ҳамда сайёр кабуллар орқали келиб тушмоқда. Тўғридан тўғри қабулхонага мурожаат этувчилар сони ҳам ортган. Ер­жой ажратиш, бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш, фермерликни йўлга қўйиш мазкур мурожаатларнинг асосий қисмини ташкил этади.

Жомбой деҳқон бозори ҳудудида фаолият юритувчи хусусий савдо дўкони ҳам 2017 йилда ноқонуний бузиб ташланган эди. Тадбиркорга ваъда қилинган майдон икки йил давомида ажратиб берилмаган. Солиқ ва коммунал қарздорлиги эса ошиб бораверган. Фуқаро қабулхонага мурожаат қилгач, унинг ҳуқуқлари тикланди.

Давлат хусусий шерикчилик асосида “Меҳнат гузари” қурмоқчи бўлган Абдурасул Узоқов ҳам шундай муаммога дуч келган. Унинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган. Тадбиркор бош вазир қабулхонасига шикоят қилгач, таклифи шу куннинг ўзида kb.business.gov.uz порталига киритилди. Ижроси назоратга олинди. Буларнинг барчаси юртимизда тадбикорлик фаолиятига кенг йўл, имконият яратилаётганидан далолат беради.

Зариф ХЎЖАЕВ,

туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM