Жомбойда икки қаватли ахборот-кутубхона маркази қурилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда бўй иш ўринлари ярмаркаси ўтказилгани ҳақида аввал хабар қилинганди. Тадбир доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви ҳам ўтказилди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда сектор раҳбарлари А.Турумов, С.Шавманов, Ш.Азаматов иштирокида ўтган тадбирда ёшлар таълим, тадбиркорлик, меҳнат фаолияти билан боғлиқ саволларига мутасаддилардан жавоб олишди.

Ёшлар иттифоқи етакчиси Ю.Муҳаммадиева туманимизда ахборот-кутубхона маркази барпо этиш, мутолаа маданиятига чақирувчи кўрик-танловлар ўтказиш юзасидан таклиф билдирди. Унинг таклифи туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

– Хабарингиз бор, яқинда оила, мактаб, маҳалла йўналишларида китобхонлар танлови ўтказилди, – деди ҳоким. – Қарийб мингга яқин ёшлар қатнашди. Шунинг ўзи ҳам туман халқининг китобга қизиқиши қай даражада эканини кўрсатади. Бундай тадбирларни давомли ўтказишни ният қиляпмиз. Шу ўринда бир маълумотни айтиш жоиз. Жорий йил Тошкент маҳалласида икки қаватли кутубхона маркази қуриб, фойдаланишга топширилади. Кўп қолмади, йилнинг биринчи ярми якунига қадар ишга тушириш ниятидамиз. Ана ўшанда туман ҳокимлиги соврини учун ҳам китобхонлар танлови ўтказамиз.

Учрашув давомида Журият маҳалласида спорт майдончаси қуриш, ҳунармандчилик тармоғи учун кредит ажратиш каби масалаларда ўнга яқин мурожаат тушди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM