Мавсум юмушлари муҳокамада

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиз деҳқон ва фермер хўжалиги ерларида мавсум қизғин давом этмоқда. Айни кунларда ғалла парвариши синов палласига кирди. Зеро, бугунги саъй-ҳаракатлар эртанги хирмоннинг мўл бўлишини белгилайди.
Бугун Охунбобоев ҳамда Оқолтин  муқобил машина-трактор парки ҳудудида жойлашган хўжалик раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбир давомида туман ҳокими ва сектор раҳбари иштирок этди.
Қайд этилишича, экиннинг авж олиши рисоладагидек бормоқда. Аммо эътиборсизлик ярамайди. Қишнинг сўнгги кунларигача ҳушёрликни қўлдан бермаслик керак. Шунда эл олдида деҳқонларимизнинг юзи ёруғ бўлиши шубҳасиз.
Учрашувда маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла ва пахта экинларининг айни вақтдаги ҳолати, мева-сабзавотчилик соҳасидаги масалалар муҳокама этилди. Ғалладан бўшайдиган майдонларда иккиламчи ҳосил етиштириш бўйича шартномалар тузиш ҳақида сўз юритилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM