Округ аҳолиси Акбар Икромовни саволга тутди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Усмон Носир сайлов округидан туман кенгашига сайланган депутат Акбар Икромов ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари табиий газ, электр энергияси етказиб беришда юзага келаётган муаммолар билан мурожаат этишди. Шунингдек, учрашувда қишлоқ ички йўлларини таъмирлашда мутасаддилардан амалий ёрдам сўралди.

– Биринчи навбатда 17-умумтаълим мактаби ҳамда 19-давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини табиий газ билан таъминлаш чораларини кўришимиз керак, – деди А.Икромов. – Чунки, фарзандларимиз етарли шароитларда таҳсил олмаса, таълим сифатига путур етиши мумкин.

Шунингдек, тадбир давомида туман кенгашининг “O‘zLiDeP”дан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан муаммоларни бартараф этиш, аҳолини қийнаб келаётган масалаларда юқори ташкилотларга сўров киритиш режаси ишлаб чиқилгани айтилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM