Ҳоким "Шодлик" аҳолиси билан учрашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

46-умумтаълим мактабида Шодлик ҳамда Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида ҳудудни ободонлаштириш, шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган, ноқонуний қурилиш иншоотларини бузиш, кўп қаватли уй атрофларини тартибга келтириш масаласи муҳокама этилди.

Маҳалла фаоли Э.Донабоев тунги ёритиш ускуналари ўрнатиш, ички йўл ва трансформатор таъмирланишида амалий ёрдам сўради. Шунингдек, учрашувда 46-умумтаълим мактаби учун фаоллар зали қуриш юзасидан мурожаат тушди.

Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиш учун ёзиб олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM