Солиқ ислоҳотлари янги босқичга кўтарилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда солиқ сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда. Солиқ кодексининг янги таҳририга кўра, эндиликда тадбиркор ва ишбилармонлар қўшимча имтиёзларга эга бўлади. Шунингдек, солиққа тортиш сиёсатида ҳам қатор ўзгаришлар назарда тутилган.

Туман ҳокимлиги ва давлат солиқ инспекцияси мутасаддилари ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектларида бўлиб, соҳада юзага келаётган муаммолар, таклифлар, янги қабул қилинган солиқ тартиботининг амалиётга татбиқ этилиши бўйича ўрганиш ўтказди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Исмоилов, давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Азаматов иштирокида “Галаосиё нон”, “Диёра НДА” ҳамда “Афросиёб жеанс” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти ўрганилди. Учрашув давомида ҳалол ва шаффоф фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳақида сўз юритилди.

Туманимиздаги аксарият корхоналарда асосий ишчи кучи жомбойликлар ҳиссасига тўғри келади. Яъни, ҳар бир тадбиркорлик лойиҳаси туманимиз аҳолисининг бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Шу билан биргаликда солиқ тушумларини корхона фаолият юритаётган ҳудуд нуқтаи назаридан амалга оширишга ҳам эътибор қаратиш керак. Зеро, Президент ташаббуси билан амалга киритилган тартибга кўра, маҳаллий бюджет туманнинг ўзида тасарруф этилади. Бошқача айтганда, солиқ тўловларимиз Жомбойни ривожлантиришга сарф этилиши мумкин. Бунинг учун туманда фаолият юритаётган корхоналар солиқ тўлови туман ғазнасига тўланса, мақсадга мувофиқ.

“Диёра НДА” ёдгорликлар ишлаб чиқариш корхонасида ўтган учрашувда шу каби масалалар муҳокама этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM