ИИБ бошлиғи: Шаънимиз учун ҳам жиноятчиликка қарши курашишимиз керак!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд маҳалласида туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шавманов фаоллар билан учрашди. Тадбир давомида ёшлар тарбияси, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

– Жиноят содир бўлса, аввало бир оиланинг турмуш мувозанати бузилади, – деди С.Шавманов. – Иккичи томондан ўша ҳудуд шаънига ҳам доғ тушади. Эътибор берилса, одамлар фалончи жиноят қилибди, демайди. Фалон жойда шундай ёмон иш юз берибди, дейди. Демак, ўзимиз, яшаб турган туман, маҳалла, қишлоғимиз шаъни учун ҳам кўнгилсиз ҳолатларга қарши курашишимиз керак. Бунинг учун бизга жамоатчилик назорати зарур.

Тадбир давомида туманнинг бир йиллик криминоген кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM