Мотамсаро она ҳайкали ўрнида турар-жой биноси қуриляпти. Энди хотира ва қадрлаш кунини қаерда ўтказамиз?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тошкент кўчасида жойлашган собиқ хотира майдони узоқ йиллар аввал қурилгани, маънан эскиргани сабабли туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилда реконструкция қилиниши белгиланган. Ҳудуднинг аҳоли учун ноқулайлиги, уни туман марказига кўчириш ҳақдаги жамоатчилик вакилларининг фикри инобатга олинди.
2019 йил 10 декабрда туман ҳокими қарори қабул қилинди. Унга кўра, Галакапа кўчаси (56-умумтаълим мактаби яқини)дан 60 сотих ер участкаси ажратилди.
Шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиқиб, туман маркази қиёфасини яхшилаш мақсадида атроф комплекс тарзда қурилади. Яъни, қўшимча тарзда йўлак ва истораҳат маркази, амфитеатр ҳам шу ҳудуддан жой олади. Хотира майдонининг янги ўрни аҳоли гавжум, файзли масканга айланади.
Айни пайтда амалий ишлар бошлаб юборилган. Майдон текисланиб, лойиҳа-қурилиш учун тайёр ҳолга келтириляпти. Сифатли материалдан тайёрланган, ҳақиқий ўзбек аёли қиёфасидаги мотамсаро она ҳайкалига буюртма қилинди. Соҳага ихтисослашган корхона томонидан етказиб берилган ҳайкал ободонлаштириш бошқармасида сақланмоқда.
Майдон жорий йилнинг май ойида, хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштириляпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM