Наймантепаликларнинг мурожаат қилиш маданияти эътирофга арзийди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фуқароларимизда ўз манфаатларидан жамият манфаатини устун қўйиш кўникмаси шаклланиб бораётгани қувонарли. Бу айниқса, сайёр қабуллар давомида кўзга ташланади. Эндиликда, қабулга келган киши кўпроқ мактаб, мактабгача таълим муассасалари бунёд этиш, тиббиёт масканларини янгилаш масаласини ўртага ташлаяпти. Моддий ёрдам сўраш мазмунининг кескин камайиб бораётгани эътиборга молик.
Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиевнинг Наймантепа маҳалласида ўтган бугунги қабулида ҳам ушбу жиҳат кўзга ташланди. Фаоллардан С.Жуманов ички ариққа лоток ўрнатишни сўраса, М.Расулов ҳамда Д.Ортиқова ҳудуддаги 6-умумтаълим мактабини жиҳозлаш юзасидан мурожаат қилди. Шунингдек, Ш.Пардаеванинг мактабгача таълим ташкилоти қуриш, Х.Ибрагимовнинг чорвачилик фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича мурожаатлари ҳам назоратга олинди.
Қабул давомида шу каби ўнга яқин масала ўрганилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM