“Обод қишлоқ” дастурига тушган қишлоқлар обод бўлдими?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида Эски Жомбой, Бешбола, Каттақишлоқ маҳаллаларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Қурилиш ва ободонлаштириш учун 24 миллиард 124 миллион 300 минг сўм маблағ сарф этилди. Натижада, 24,7 километр йўл, 6 километр пиёдалар йўлаги таъмирланди.
3 километр ички ирригация тармоқларининг ҳолати яхшиланиб, 3,6 километр дарахтзор, 1,6 километрга яқин гулзор ташкил этилди. Экин майдонларини суғориш муаммо бўлган ҳудудларда 3 та қудуқ реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 6 нуқтада янги типдаги чиқинди модуллари барпо этилди.
Тунги ёритиш тизимисиз шаҳарсозликни тасаввур қилиш қийин. Қишлоқ йўлларида 180 дона  ёриткич ўрнатилгани бежиз эмас. Шунингдек, электр тармоқларидаги муаммоларни бартараф этиш учун 11,5 километр кабел тортилди. 117 дона янги симёғоч ҳам шу мақсадга хизмат қилади.
Аҳолида маиший ва суюлтирилган газ етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар борлиги сир эмас. Дастурда ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳусусан, Эски Жомбой, Бешбола, Каттақишлоқ қишлоқларига 700 дона газ балони тарқатилди.
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар мавжуд. Ташаббускор тадбиркорлар ўз маблағи ҳисобидан 5 та автошоҳбекат қургани фикримиз тасдиғидир. 
Асосийси, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашда улкан режалар рўёбга чиқди. 3 та мактаб, 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 3 та савдо мажмуаси, 9 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 6 та кичик турдаги цех бунёд этилди.
"Обод қишлоқ" дастури 2020 йилда ҳам давом эттирилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM