Жомбойда 25 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқарган...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кунлар илиб, баҳор келаётганидан дарак бермоқда. Йилнинг бу фаслида ҳаракат тирбандлиги ортади. Пиёда, от-улов ва автотранспорт воситалари сони кескин ошади. Ўз-ўзидан ҳаракат хафсизлиги мураккаблашади.

Туманимиз ҳудудидан халқаро аҳамиятдаги М-39 “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобил йўли ўтгани сир эмас. Афсуски, Жомбойда юз бераётган транспорт ходисаларининг аксарияти ушбу тармоқ ҳиссасига тўғри келяпти. Туризм мавсумининг очилиши билан ҳолат янада кескинлашиши мумкин.
Шу ўринда рақамларга эътибор қаратсак. Ўтган бир йил давомида катта ўзбек трактида 18687 та қоидабузарлик содир этилган. 17875 фуқародан 2 миллиард 390 миллион сўмдан ортиқ жарима ундирилган.
Ачинарлиси, аксарият ҳолатларда қоидабузилиш ва автоҳалокатлар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини  бошқариш сабаб бўлмоқда. Йигирма бешта ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Мақсадимиз юқоридаги нохуш ҳолатларга барҳам бериш.  Бунда фуқаролардан ҳам шахсий масъулият талаб этилади.
Фирдавс АҲМЕДОВ,
туман ЙҲХБ инспектори.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM