Икки буюк шоир ёд этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида халқимизнинг икки буюк шоири – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан назм ва наво кечаси ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, маданият, халқа таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижоди, шеъриятининг туркий адабиёт тараққиётида тутган ўрни ҳақида фикр билдирилди.

Алишер Навоий бутун туркий миллатлар учун бирдай азиз ва мўътабар сиймо ҳисобланади. Бобур эса ўзбек ва ҳинд халқларининг дўстлик рамзига айланган. Тадбир давомида уларнинг инсоният тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси ҳам эътироф этилди.

Мумтоз куй қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

28-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган театр томошаси барчага манзур бўлди.

Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Саъдуллаев қатнашди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM