Бошқирдистон делегациясини Жомбойдаги лойиҳа қизиқтириб қолди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизга Бошқирдистон Республикаси ишбилармон доираларидан иборат делегация ташриф буюрди.

“Мароқанд мева сабзавот” масъулияти чекланган жамиятида ўтган учрашувда туманимиз агротадбиркорлари хорижлик ҳамкасблари билан мулоқот қилиш, тажриба алмашиш имконига эга бўлишди.

Тадбир давомида делегация аъзолари туманимизда ташкил этилган 2 минг гектарлик йирик интенсив боғ, 20 минг тонналик маҳсулот сақлаш музлаткичи лойиҳаси билан танишди. Логистика марказида бўлиб, икки томонлама экспорт режалари бўйича фикр алмашилди.

– Икки томонлама ҳамкорлик бизнеснинг муҳим шарти, – дейди Бошқирдистон Республикасининг  савдо ва истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат қўмитаси раиси Алексей Шусев. Самарқанднинг бошқа туманларида ҳам бўлдик. Аммо жаноб Меҳрож Фозилов бошқарувидаги “Мароқанд мева сабзавот” МЧЖ фаолияти бизда ўзгача қизиқиш уйғотди. Ўйлайманки, келажакда ушбу мулоқот ўз мевасини беради.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM