Ўттиздан ортиқ фуқаро халқ қабулхонасида тўпланди...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли мурожаатларини қабул қилди.

Халқ қабулхонасида ўтган тадбирда иқтисодиёт, қурилиш ва коммуникациялар бўйича ҳоким ўринбосарлари фуқароларнинг уй-жой, тадбиркорлик, ижтимоий таъминотга доир муаммоларини атрофлича ўрганди. Мутасадди ташкилот раҳбарлари масалани ижобий ҳал этишда амалий ёрдамларини мурожаатчилардан аямасликлари айтилди.

Фуқаролар Ш.Усмонова, Л.Каримова, А.Эгамбердиева, Х.Алимова, Д.Пўлатова ҳамда К.Ачилова уй-жой ажратишда амалий ёрдам сўради. Уларга туман хотин-қизлар қўмитаси ва капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари томонидан зарур маслаҳатлар берилди. Ипотека кредити ажратилишининг қонуний тартиби тушунтирилди.

Қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаролар мурожаати назорат ва ижро учун ёзиб олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM