Ёшлар бандлигини таъминлаш асосий вазифа

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тут маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Тадбирда 3-сектор раҳбари С.Шавманов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Асроров, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси ҳамда тижорат банклари вакиллари қатнашди.

Куни кеча давлат раҳбари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг самарали чораларини кўриш, камбағаллик даражасига барҳам бериш зарурлиги айтилганди. “Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак”, деди Президент.

Учрашув давомида туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ушбу йиғилиш тафсилотларига тўхталди. Ёшлар бандлигини таъминлаш раҳбарларнинг биринчи галдаги вазифаси эканини таъкидлади.

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси мутахассислари ёшларга бизнес-лойиҳа тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш йўналишлари ҳақида тушунча берди. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш механизми ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалаларда мутасаддиларга мурожаат қилишди.

Қабул сўнгида ҳудуд ёшларини атрофида бирлаштирган “Баҳора Дилнура текстил” оилавий корхонаси фаолияти билан танишилди.

 

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM