Ҳоким: Жамоатчилик бирдамлигига тўлақонли эриша олмаяпмиз

Туман ҳокимлигида депутатлар, сектор раҳбарлари ва ташкилот мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда куни кеча давлат раҳбари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайд этилган масалалар муҳокама этилди. Аҳоли орасида камбағаллик даражасига барҳам бериш зарурлиги, бунинг учун амалга оширилиши зарур бўлган асосий чора-тадбирлар белгиланди.

– Давлатимиз раҳбари "Халққа балиқ эмас, қармоқ бериш зарур", деган нақлни бежиз эсламади, – деди туман ҳокими. – Жамоатчилик бирдамлигига тўлақонли эриша олмаяпмиз. Одамлар қандай қилиб тадбиркорликни йўлга қўйиш мумкин, кредит қай тартибда ажратилади, деган оддий саволларга ҳам жавоб тополмаяпти. Биз уларга етказмасак, муаммоларига биргаликда ечим изламасак бу ишларни ким қилади? Халқ қабулхонасида мурожаатлар сони ортиб бораётгани бизни ҳушёр қилиши керак. Аксарияти шунчаки, тушунча бериш билан ечим топади. Демак, халқ ичига кириб бориш фурсати етди. Бунда айниқса, депутатлар фаол бўлиши талаб этилади.

Тадбир давомида туман ИИБ бошлиғи С.Шавманов хавфсиз маҳалла консепцияси ҳақида фикрларини билдирди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM