Мақсад  аҳоли моддий манфаатдорлигини ошириш

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янадан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди. Тадбирда соҳа мутахассислари, аҳоли вакиллари, фаол жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Деҳқон хўжалиги ва томорқа участкаларида серҳосил, юқори даромад берадиган экинлар етиштириш мавзуида кечган суҳбатда қарордан кўзланган мақсад  аҳоли моддий манфаатдорлигини оширишдан иборат эканлиги таъкидланди. Бу борада моддий-техник ресурсларни тизимли етказиб бериш, шу орқали ички истеъмол бозори, экспорт тизимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, самарадорлик ҳажмини кескин ошириш зарурлиги айтилди. Ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM