“Jomboy Golden Fruits” 200 та янги иш ўрни яратмоқчи

Назар маҳалласида жойлашган саноат ҳудудида ун, ўсимлик мойи ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда. Уч гектар майдонда ташкил этилаётган “Jomboy Golden Fruits” масъулияти чекланган жамиятида қиймати 6 миллион АҚШ долларлик 4 та ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилади. Жараёнга 4 миллион АҚШ долларлик хорижий инвестиция жалб қилиниши ҳам кўзда тутилган.   

2020 йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада ҳар йили 72000 тонна ун, 40000 тонна ем, 65000 тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари 3 минг тонна сиғимга эга бўлган музлатгичли омборхона ҳам бунёд этилади.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Музокара давомида корхона раҳбари 2,9 миллион АҚШ доллар миқдорида кредит олишга эҳтиёж борлигини билдирди. Бу борада амалий ёрдам сўради.

Қайд этиш жоизки, корхона тўла қувватда ишга тушгач, ҳар ой 1,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади. Бундан ташқари, 200 та янги иш ўринлари яратилиши ҳам кутилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM