Тадбиркор, фаолиятингиз қонунийми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда тизимли ишлар ташкил этилган. Яқинда 4 та сектор раҳбарлари томонидан қўшма фармойиш қабул қилинди. Унга кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ўтказиляпти.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад аҳолини қонуний тадбиркорликка жалб этиш, маҳаллий бюджет тушумларини ошириш, солиққа тортиш баъзасини кенгайтиришдан иборат. Афсуски, айрим ҳолларда ҳеч қандай ҳужжатсиз ташкил этилган дўкон ва савдо нуқталари ҳам учраб турибди. Бугун ишчи гуруҳ Тут, Наймантепа, Журият маҳаллаларида ўрганиш ўтказди. Натижада 9 та ҳолатда рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди.

Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада, 5 нафар фуқаро бугуннинг ўзида давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, фаолиятини қонунийлаштирди.

Туман давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ноқонуний тадбиркорликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, ёзма огоҳлантириш бериляпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM