Мурожаат нега ўрганилмади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар танқид қилинди. Афсуски, бу борада туманимиздаги вазият ҳам қониқарли эмас.

Биргина мисол. Жорий йилнинг 9 март ҳолатига туман ҳокимлигига келиб тушган 103 та мурожаат ижроси белгиланган муддатларда бажарилмаган. Шундан 26 таси юридик, 22 таси жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр учрашувлар давомида аҳолини қийнаб келган муаммо ва таклифлар юзасидан ўрганиш ўтказиш тегишли мутахассислар зиммасига юкланади. Ушбу масаладаги вазият ҳам қониқарсизлигича қоляпти. Ҳусусан, қурилиш бўлимида 22 та, қишлоқ хўжалиги бўлимида 3 та, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида 8 та ижрога қаратилмаган ҳолатлар аниқланган. Бундан ташқари, ички ишлар органлари, давлат солиқ инспекцияси, архитектура, банк ва таълим тизимига оид мурожаатларнинг ҳам ўз вақтида ўрганиб чиқилмагани ҳолатга аниқ баҳо беришга етарлидир.

Ўйлаймизки, мутасаддилар бу борада тегишли хулоса қилишади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM