Базм иштирокчилари вазифасидан озод қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бир неча кун аввал туманимиздаги 6-давлат мактабгача таълим ташкилотида одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тарбиячилар томонидан базм уюштирилгани акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вилоят мактабгача таълим бошқамаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилаётгани ҳақида аввал хабар қилгандик.

Бизга маълум қилишларича, 4 март куни муассаса ишчи-ходимларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилган.

“Лавҳадаги ҳолат юз берган куни энага лавозимида ишлаган З.Н., Г.Ш., З.З., М.А., С.Қ., тўгарак раҳбари М.Қ., мусиқа раҳбари Д.С., ошпаз Н.Ю., ошпаз ёрдамчиси Д.Р., ҳамшира М.Ш., хўжалик ишлари мудири З.Б., кирчи Р.Х. иштирокида туғилган кун тадбири ўтказилган. Қайд этиш жоизки, иш кунида, муассасада тарбияланувчилар (кундузги уйқуда) бўлиб турган вақтда бундай ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйиш тартиб-интизом қоидаларига ҳам, меҳнат қонунчилигига ҳам тўғри келмайди. Бинобарин, улар билан тузилган меҳнат шартномалари Меҳнат кодексининг тегилши моддалари билан бекор қилинди”, дейилади туман мактабгача таълим бўлими ахборотида.

P/S.: Ушбу муассасада тарбияланувчилар учун келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг талон-тарож қилинаётгани ҳам гумон қилинганди. Бу борада туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текшириш ишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM