“МИБ табиий газдан ҳисоблагичсиз фойдаланмоқда” мазмунидаги иддао асоссиз

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ижтимоий тармоқларда “Жомбой туман МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланган” сарлавҳали фотосурат тарқалди. Ҳолат мутахассисларимиз иштирокида ўрганилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туман мажбурий ижро бюроси Зарафшон маҳалласи ҳудудидаги 56-умумтаълим мактаби биносида фаолият юритмоқда. Бу МИБ идораси газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланганини англатмайди.

56-умумтаълим мактаби белгиланган тартибда тармоққа уланган бўлиб, УБСГ-10 русумли электрон газ ҳисоблагич орқали хизмат кўрсатилади. Бу борада вилоят халқ таълими бошқармаси билан шартнома тузилган. Жорий йилнинг 1 март ҳолатига табиий газдан қарздорлик мавжуд эмас.

Бинодан фойдаланиш ва коммунал тўловларни амалга ошириш мажбурий ижро бюроси ва мактаб ўртасидаги келишувга асосан тартибга солинади.

 “Ҳудудгаз-Самарқанд” МЧЖ Жомбой филиали.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM