Қонуний тадбиркорлик муддати меҳнат стажига ҳисобланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори ижроси юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Бу борада тузилган туман ишчи гуруҳи Тўққизбой, Тут, Ҳолвойи маҳаллаларида бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар фаолияти билан танишди.

Ҳудудда эликка яқин савдо дўконлари бўлиб, ўрганиш давомида уларнинг 5 таси тегишли ҳужжатларсиз иш юритаётгани аниқланди. Шунингдек, бир нафар тадбиркорнинг амалдаги фаолият тури гувоҳномада рухсат этилган меъёрларга мос келмас экан.

Дўкон эгалари билан суҳбат ўтказилди. Ноқонуний фаолият юритиш келгусида жавобгарликка сабаб бўлиши, рўйхатдан ўтган тадбиркорларга мамлакатимизда қатор имтиёзлар берилгани тушунтирилди.

– Ишчи гуруҳ билан суҳбат давомида қонуний фаолият юритиш келгусида пенсия олишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини тушундим, – дейди Тўққизбой маҳалласида яшовчи З.Мўминов. – Бугуннинг ўзида давлат хизматлари марказига келиб, чакана савдо фаолияти учун гувоҳнома олдим.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM