Раҳбарлар ниҳол экди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар берганимиздек, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилаётган "Бир миллион дарахт" акциясининг навбатдаги тури туманимизда ўтди.

Туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Зарафшон маҳалласининг Галакапа қишлоғи ва Тошкент кўчаси бўйлаб манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари Ш.Жўрақулов ҳамда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев экологик партия ва ёшлар иттифоқи фаоллари билан елкама-елка туриб, ниҳол экишди.

– Вилоятимизда 20 апрелга қадар оммавий ободончилик-кўкаламзорлаштириш ҳашари давом этади, – дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Асроров. – Ҳусусан, бугунги тадбирда 3,5 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Маҳаллалардан жамоат ишларига бириктирилган ходимларнинг фаоллик кўрсатганини алоҳида қайд этиш лозим.

Уюшқоқлик билан ўтган тадбир сўнгида ош дамланиб, ҳашарчилар учун дастурхон ёзилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM