Ҳоким Дурдонанинг илтимосини қўллаб-қувватлади

Ҳолвойи маҳалласидаги 21-умумтаълим мактабида ўтган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” аввалгилардан фарқли ўтганини таъкидлаш жоиз. Ўқувчиларнинг аксарияти ўзи таҳсил олаётган мактабда янада қулай шарт-шароитлар яратилишини истайди.

  

Наргиза Эгамбердиева муассасада фаоллар зали мавжуд эмаслигини билдирди. Дилноза Турдуқулова эса жисмоний тарбия машғулотлари учун зарур жиҳозлар ажратилишида амалий ёрдам сўради.

– Сизларнинг шижоатингиз, шахсий фикрга эгалигингиз бизни хурсанд қилди, – деди туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев. – Айниқса, Дурдона Бобоқулованинг китобхонликка меҳр қўйгани таҳсинга лойиқ. Унинг мактаб кутубхонасини бойитиш борасидаги таклифини қўллаб-қувватлаймиз.

Учрашув давомида ўнга яқин мурожаатлар ёзиб олинди. Фаол ёшларга бадиий асарлар жамланмаси совға қилинди. 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM