Ўқувчиларга кимёвий мўъжиза намойиш этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Табиий фанлар ойлиги муносабати билан 31-умумтаълим мактабида “Гуллар ва қушлар байрами” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Тадбирда биология ўқитувчилари ва соҳага қизиқувчи ёшлар қатнашди.

Гуллар ва қушлар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳакамлар томонидан ўқувчиларнинг ижодий ишлаи баҳолаб борилди.

40-, 56-, 31-, 37-мактаб жамоалари энг юқори балл билан туман босқичига йўлланма олишди.

***

Ҳудди шундай тадбир 23-умумтаълим мактабида ҳам ўтди. Тадбир доирасида кимё-биология фанлари бўйича ўқув семинари ҳам ташкил этилди.

Тадбирда кимёвий реакцияларга асосланган мўъжизавий кеча, ёш биологларнинг жонли бурчак кўргазмалари намойиш этилди. Ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган томоша барчага манзур бўлди.

Семинарда Самарқанд давлат университетининг профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Нигора ҲАЛИЛОВА.

 

  

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM