Аукцион ғолибимисиз? Буни албатта ўқинг!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
5-бандининг 2-хатбошисига асосан, бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда аукцион савдога қўйилади.

Мулк “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида сотиб олингач, ўрнатилган мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Бунда инвестор (аукцион ғолиби)га ҳаражатлар қоплаб берилмайди.

Давлат раҳбари қабул қилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ўрганиш ўтказилмоқда. Афсуски, айрим тадбиркорлар сотиб олган объектларидан мақсадсиз фойдаланаётгани ойдинлашяпти. Бунда келишувда белгиланган инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар ҳам бажарилмай қолган.

Ҳусусан, фуқаролар Б.Гиясов, М.Салиев ҳамда “Монолит-Строй-Инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат мулк объектлари сотиб олинган бўлиб, бугунги кунга қадар инвестициявий мақсадга йўналтирилмаган.

Ушбу мулкдорлар амалга ошириладиган лойиҳанинг тармоқ жадвали, қурилиш режалаштирилган корхонанинг лойиҳа-сметаси ва бугунги кунгача ўзлаштирилган инвестиция ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатларни туман ҳокимлигига тақдим этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, шу турдаги бошқа жисмоний ва юридик шахслар ҳам огоҳлантиришга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда ер майдонига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM