16 нафар ходимга “конверт” усулида ҳақ тўланган...

Давлат солиқ инспекцияда сектор раҳбарларининг 2020 йил 28 февралда тасдиқланган қўшма фармойишига асосан, штаб ташкил этилганди. Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектларида меҳнат ҳамда солиқ қонунчилигига амал қилиниши даражаси ўрганилмоқда.

Хатлов давомида “Perfekt product bilding” масъулияти чекланган жамияти 8 нафар, “Ormon NUR product”  корхонаси 3 нафар ходимни қонуний рўйхатдан ўтказмагани, уларга “конверт” усулида (норасмий) иш хақи берилаётгани аниқланди. Ҳудди шундай ҳолат “Jonibek shirin taomlari” оилавий корхонасида ҳам кузатилди. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқсиз меҳнатга жалб этилган 5 нафар ишчиларни қонунийлаштириш бўйича огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, Ўртабўз маҳалласидаги ўрганишда фуқаро Ж.Зайниддинов қонуний гувоҳномага эга бўлмай, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани қайд этилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, меҳнат ва солиқ қонунчилигини қасддан бузиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

      

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM