Тадбиркорликка жалб этиш камбағалликка қарши курашда самара беради

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий турмуш даражасини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Ҳусусан, 4-сектор ҳудудида камбағалликдан чиқариш, ишбилармон муҳитни қарор топтириш, тадбиркорликка жалб этиш масалаларида аҳоли билан суҳбат ташкил этилди. Фуқаро хонадонлари ўрганилиб, томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш бўйича маслаҳат ва амалий кўмак бериляпти.
Ғазира маҳалласига ташриф давомида эҳтиёжманд оилалар хонадонида ҳашар уюштирилди.

Фуқаролар М.Ҳамроев ҳамда А.Тўқлиевнинг ижтимоий турмуш даражаси ҳисобга олиниб, ҳомийлик асосида томорқасини ҳайдаб бериш, уруғлик экинлар ажратиш чораси кўрилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM