Улар маррага етди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тараққиётда инвестиция киритиш жараёнларининг жадаллаштирилиши, ташқи экспорт салоҳиятининг оширилиши катта ўрин тутади. Бу борада туманимиз вилоятда етакчи экани ҳам сир эмас.

Юқори натижаларга эришиб, халқимиз олдида юзи ёруғ бўлаётган тадбиркорларимиз сони кундан кун ортиб бораётгани қувонарлидир. Ҳусусан, туманда фаолият юритаётган “Jomboy naslli parranda” фермер хўжалиги (235 фоиз), “Dilrabo agro fresh” (882 фоиз), “Organic solutions Jomboy” (122 фоиз), “Jomboy oil” (549 фоиз), “Agro export silk road” (115 фоиз) масъулияти чекланган жамиятлари уч ойлик экспорт прогноз кўрсаткичларини март ойи бошидаёқ тўлиқ якунлашди.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари раҳбарияти, ишчи-ходимлари, хизматчиларига халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз!

Туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM