Туман ҳокимлигида вилоят прокуратураси мутасаддилари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, янги таҳрирдаги солиқ кодекси юзасидан тушунча бериш, экспорт салоҳияти ва ишлаб чиқариш майдонларидан унумли фойдаланиш мавзуида кечган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда туман прокурори А.Турумов қатнашди.
Вилоят марказий банки ҳуқуқшуноси Т.Қодиров кредитлаш соҳасидаги янгиликлар борасида тушунтириш берди. Вилоят солиқ бошқармаси бош давлат инспектори В.Темиров янги таҳрирдаги солиқ кодексининг афзалликларига тўхталди. Шунингдек, тадбир давомида инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари А.Саъдуллаевнинг ҳисоботи эшитилди.
Учрашув давомида электрон ҳисобварақ-фактура тизими, микрокредит, солиққа тортишда легализация мавзуларида ўнлаб мурожаатлар қабул қилинди.