Абдуллаеванинг мурожаати суд юритувида

Туман ҳокимлигида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммога дуч келган фуқаро мурожаати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, адлия бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди ҳамда Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари иштирокида ўтган мулоқот давомида Наймантепа маҳалласида яшовчи Х.Абдуллаеванинг шикояти атрофлича муҳкама этилди.

Х.Абдуллаева Жомбой туманлараро судининг 2016 йил 9 сентябрдаги қароридан норозилигини билдирган ҳамда фуқаро Ш.Бердиқуловга тегишли уй-жойни ноқонуний, деб топиб, мажбурий тартибда буздиришни сўраган.

Суд ҳужжатига кўра, Наймантепа қишлоғидаги 0,17 гектар ер майдонида жойлашган уй-жойга нисбатан фуқаро Ш.Бердиқуловга эгалик ҳуқуқини белгилаш мажбурияти туман ҳокимлиги зиммасига юклатилган.

Иш вилоят суди кассация инстанциясида ҳам кўрилган бўлиб, 2017 йил 22 июндаги ажрим билан 2016 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бинобарин, Ш.Бердиқуловга тегишли бўлган 0,17 гектар ер майдонида жойлашган уй-жойга эгалик ҳуқуқи туман ҳокими қарори билан белгиланган.

Айни пайтда фуқаро Х.Абдуллаева ушбу қарорлардан норози. Булунғур туман маъмурий судига Жомбой туман ҳокимини “Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида”ги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида даъво киритган. Шунингдек, мазкур ҳудудда жойлашган қозонхона биноси ва бинога тегишли 14,46 сотих ер майдонини ўзига қонуний расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган. Булунғур туман маъмурий суди ишни юритувдан тугатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Ҳозирги кунда фуқаро Х.Абдуллаева фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига янги очилган ҳолат бўйича мурожаат қилган.

Айни пайтда иш суд юритувида.

Ушбу тадбиркорга туман ҳокимлиги ижро органи ҳисобланиши, суд ишларига аралашолмаслиги тушунтирилди. Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси томонидан иш қонун асосида кўриб чиқилгач, бир тўхтамга келиш мумкинлиги тушунтирилди.

  

  

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM