Бартараф этилган манзарани оммага намойиш этишдан муддао нима?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Юртимизда” телеграм канали орқали эълон қилинган “Жомбой тумани, Саричашма кўчасидан чиқиндиларни олиб чиқишмаяпти. Аҳоли "Тоза худуд" ДУКдан норози бўлмоқда” номли видеолавҳа ўрганилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу манзара 16 март куни, яъни лавҳа эълон қилинишидан 4 кун аввал тасвирга олинган. Фуқаро А.Абдурайимовнинг мурожаати асосида "Тоза худуд" давлат унитар корхонаси туман филиали ходимлари томонидан шу куннинг ўзида бартараф этилган. 

Жомбойда 170 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туманнинг умумий майдони 0,55 минг квадрат километрдан ортиқ. Филиалимизда жами 45 нафар ходим ишлайди. Чиқинди ташиш транспорти 8 дона. Табиийки, бир вақтнинг ўзида бутун туманни назорат қилиб туриш имконсиз.

Демоқчи бўлганимиз, шу каби ҳолат кузатилганда интернет орқали шов-шув кўтариш ўрнига раҳбариятни огоҳ қилсак, мақсадга мувофиқ эди. Зеро, мақсад муаммони бартараф этиш, нохуш манзара ортидан шуҳрат қозониш эмас.

ОАВ ходимлари ва блогерлар ҳам ахборотнинг тўғрилигини текшириб, эски маълумотларни чоп этишмаса мақсадга мувофиқ бўларди.

 

"Тоза худуд" давлат унитар корхонаси туман филиали.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM