Тайёрлов (5-7 ёшли) босқичидаги болалар учун тавсиялар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳафта мавзуси: Ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар ҳаёти.

1-кун. Қушлар учун ин ясаш. Бунда сиз фарзандингизга қуш инини мустақил безатишга имкон беринг.

2-кун. Фарзандингиз билан “Доктор Вой жоним” ўйинини ўйнанг. Оиланинг барча аъзоларини жалб қилинг. Фарзандингиз учун унитилмас онларни ҳадя қилинг. Шу баҳона уларга шахсий гигиена қоидаларини тушунтиринг.

3-кун. Ким қаерда яшайди? Бунда ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларнинг қаерда яшаши ҳақида суҳбатлашинг. Имкон бўлса, карточкалардан фойдаланинг. Ёки уяли алоқа воситангиз орқали расмлар кўрсатишингиз ва қўшича маълумотлар беришингиз мумкин. Бола фикрини охиригача эшитинг ва қўллаб-қувватланг.

4- кун. Капалакнинг умри. Бунда фарзандингизнинг капалак ҳақидаги билимларини ривожлантирасиз ва суратини биргаликда чизасиз. Умрнинг қадрига етиш, фойдали ишларга сарфлаш мазмунида эртак айтиб берсангиз ҳам бўлади.

5-кун. Ҳайвонот боғи суратини чизиш. Бунда фарзандингизга эркинлик беринг ва суратни изоҳлашига ёрдам беринг.

Энг асосий қоида: Ижодий ишлашига чеклов қўйманг.

 

Эркин ТОШПЎЛАТОВ,

Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM