Корхонада 80 минг донадан ортиқ маҳсулот захираси мавжуд 

Аввал хабар қилганимиздек, туман ҳокими йирик ишлаб чиқариш субъектларига бориб, тадбиркорлар муаммосини жойида ўрганмоқда. Учрашувларда солиқ, божхона қонунчилиги бўйича зарур тавсиялар бериляпти.
Навбатдаги мулоқот “Jomboy Sement” ҳамда “Jomboy shifer” масъулияти чекланган жамиятларида ўтди. 
Олтмиш сотихдан ортиқ майдонда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Jomboy shifer” хусусий корхонаси анъанавий томёпқич материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 
– Айни пайтда омборда 80 минг донадан ортиқ маҳсулот захираси мавжуд, – дейди иш юритувчи А.Паттоев. – Юзага келган эпидемик вазият сабаб буюм бозорлари фаолияти тўхтатилди. Эндиликда, онлайн-биржа савдолари орқали олди-сотди ҳаракатларини йўлга қўйдик.
Мутасаддилар “Тўлақўрғон мевалари” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди. Ушбу корхона асосан, Туркия, қисман Озарбайжон ва Россия мамлакатларига қуруқ мева етказиб бериш билан шуғулланади.
Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектларига ҳар қандай масалада ёрдам кўрсатилиши айтилди.

  
  

  

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM