Бободеҳқон ўз ташвишида

Бутун дунёда эпидемия ваҳимаси. Аммо ҳаёт давом этмоқда. Қишлоққа бориб, бободеҳқонни суҳбатга тортсангиз ҳануз даласи, экини, элнинг эртанги ризқини етиштириш ҳақида ташвиш чекаётганини англайсиз.
Яқинда ҳамал ойи кирди. Бу вақт қишлоқ хўжалигида ниҳоятда муҳим палла бўлиб, ҳар бир кунидан унумли фойдаланиш зарур. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан хабар беришларича, жомбойлик соҳибкорлар аллақачон мавсум юмушларини бошлаб юборишган.
– Айни кунларда жорий йил ҳосили учун ғалла парваришлаш авжига етди, – дейди бўлим мутахассиси Аслиддин Маматмусев. – Экинни шарбат усулида суғориш, минерал ўғит билан озиқлантириш давом этяпти. Шунингдек, маҳаллий ўғит жамғариш ишлари ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилган.
Туманимиз асосан, сабзавот экинларига ихтисослашган. Асосий қишлоқ хўжалиги ерлари жорий мавсум учун тайёр ҳолга келтирилди. Сабзи, картошка, порей пиёзи, карам каби хушхўр маҳсулотлар етиштириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ички ариқларни тозалаш, қазиш ишлари давом этяпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM