Карантин даврида солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман давлат солиқ инспекциясига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб саволлар тушмоқда. Энг долзарб бўлган қуйидаги масалаларга тушунтириш бериш жоиз.

Савол: Коронавирус эпидемияси туфайли жорий этилган карантин даврида аҳоли томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш қайси муддатларда амалга оширилади?

Жавоб: Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш икки муддатда амалга оширилиши белгиланган. Яъни, солиқларнинг тенг ярми 15 апрелга қадар, қолган ярми 15 октябргача тўланиши керак.

Лекин, 2020 йил 19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент фармони имзоланди. Унга кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати истисно тариқасида 2020 йил 15 октябргача қолдирилди.

Савол: Тадбиркорман. Карантин чоралари сабаб даромадим кескин камайди. Солиқларни ўз вақтида тўлай олмаяпман. Бу борада бизга енгиллик борми?

Жавоб: Вақтинчалик қийинчиликларни бошидан кечираётган хўжалик юритувчи субъектлар мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пеня тўламайди. Солиқ қарзи карантин даврида мажбурий ундирувга қаратилмайди.

Саволларга давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Баратов жавоб берди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM