Жомбойликлар томорқаси бўш турмаслиги керак

Туман ҳокими мутасаддилар иштирокида Ҳолвойи маҳалласига борди. Ташриф давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Томорқа ерларидан унумли фойдаланиш аҳволи ўрганилди.

– Камбағалликдан чиқариш, карантин даврида фуқароларимиз ижтимоий турмуш даражаси барқарорлигини сақлаб туриш биринчи навбатдаги вазифамиз бўлиб қолаверади, – деди ҳоким. – Куни кеча икки мингга яқин мевали дарахт кўчатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тарқатилди. Эндиликда, помидор, булғор қалампири, бақлажон каби бир йиллик ҳосилдор сабзавот кўчатлари ҳам ажратмоқчимиз. Муҳими, Жомбойда бўш турган бир кафт томорқа ҳам бўлмаслиги керак.

Ушбу мавзуда 20 дан ортиқ хонадонларга кирилиб, одамлар билан суҳбатлашилди. Шунингдек, ҳудуддаги озиқ-овқат дўконларидаги нарх-наво мониторинг қилинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM