Наймантепаликлар томорқадан фойдаланяптими?

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари иштирокида Тут ва Наймантепа маҳаллаларига борди. Ташриф давомида фуқаролар билан мулоқот қилинди ва аҳоли ижтимоий турмуш даражаси ўрганилди.

Қайд этиш жоизки, карантин даври томорқа ерларидан унумли фойдаланиш учун айни муддаодир. Буни ўз вақтида англаган кўплаб юртдошларимиз аллақачон мавсум юмушларини бошлаб юборишди. Бу борада Наймантепа маҳалласидаги вазият ҳам эътирофга молик.

Шунингдек, мутасаддилар ҳудудда фаолият юритаётган озиқ-овқат дўконларидаги нарх-наво билан танишди. Нархларнинг асоссиз оширилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида тадбиркорларга тушунтириш берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM